Тошкент вилоятида “Янги Тошкент” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғининг очилиш маросимида маълум қилди, дея хабар бермоқда “Газета.uz.

Секин-секин Тошкентдан Тошкент вилоятига қараб кетяпмиз. Баҳаво жойларга қараб кетяпмиз. Биз секин-секин “Янги Тошкент”ни қурамиз. Лекин янги баҳаво жойда бўлади. Бу томонга қараб, мана шу одамларимизни ўргатиб, катта лойиҳа устида анчадан бери ишлаяпмиз”, — дейди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа тахминан 2−3 ой ичида оммага тақдим этилади.

Кўпларингиз ўйлашларингиз мумкин, нима учун бу Тошкентдан узоқ жойда деб? Тошкентда энди қурилиш қилмаймиз, Тошкентни яшил ҳудудга айлантирамиз”, — дея таъкидлади у.

Президент сўнгги 4−5 йил ичида Тошкентда йирик қурилиш лойиҳалари амалга оширилганини, лекин энди қурилиш Тошкент вилоятига ўтишини таъкидлади. Хусусан, расмийлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида инфратузилма яратиш учун катта куч сарфламоқда.

Шу Бўстонлиқ тумани билан келажакда мана шу уйғунликда, иложи борича ҳамма янги қурилишларимизни Тошкентда эмас, янги режалар билан, халқимиз билан битта нарсани айтмоқчиман, ҳар бир қўйган ғиштимизни ҳам халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз. Мана шуни ҳамма билиши керак”, — деди президент.