Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 20 ёшли йигит вояга етмаган болаларга тегишли рухсатсиз диний таълим бергани аниқланди.

Пойтахт ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида 20 ёшли йигит М.Қ. хусусий уйлардан бирида тегишли рухсатсиз вояга етмаганлар учун диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтгани аниқланган. Воқеа жойидан диний адабиёт, DVD-диск ва мобил телефонлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) кўра ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилди ва суд унга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинлади.