“Толибон” ҳаракати АҚШ ҳукумати Афғонистонда мағлуб бўлганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳаракат матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужаҳид 1TV News каналига маълум қилди.

Американинг мағлуб бўлишига қарамай, “Толибон” Вашингтон билан муносабатларни узиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Биз АҚШ билан яхши муносабатда бўлмоқчимиз”, – Мужохид.

Шунингдек, Мужохид АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этгач, аэропорт ҳудуди уларнинг назоратига ўтганини айтди.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.