Бугун, 31 август куни Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги Ўзбекистон вакилларидан бир нафар спортчи иштирок этмоқда.

Бироз аввал Сервер Ибрагимов 10 метрга тўппончадан ўқ отиш бўйича саралашда иштирок этди.

Тажрибали спортчи 6 та уринишда жами 574 очко тўплаган ҳолда саралашда 4-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу саралаш босқичида жами 27 та спортчи иштирок этди. Финалга эса улар орасида энг яхши натижа кўрсатган 8 нафар спортчи йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Ибрагимов иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 10:30 да бошланади.