Словакия 31 августдан Россиянинг “Sputnik V” коронавирусига қарши вакцинаси билан эмлашни тўхтатади. Бу ҳақда республика соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 1 сентябрдан бошлаб Россияда ишлаб чиқарилган эмлашни истаган мамлакат аҳолиси энди буни қила олмайди.

Аввалроқ, Россия тўғридан-тўғри сармоялар жамғармаси “Газета.ru”га берган интервьюсида, “Sputnik V” Словакияда дезинформация ва сохта янгиликлар кампаниясига дуч келганлиги айтилганди. РТСЖ таъкидлаганидек, Словакия “Sputnik V”га қарши “асоссиз айбловлар” илгари сурди ва Европада сертификатланган вакцинани ўз лабораториясида ўтказилган синовлар орқали рад этган.

Маълумот учун, июль ойи бошида Россия ушбу вакцинанинг ишлатилмаган дозаларини Словакиядан сотиб олгани маълум бўлганди.

Россия дунёда биринчи бўлиб Covid-19`га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди. Препарат Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди билан биргаликда ишлаб чиқилган ва “Sputnik V” деб номланган. Кейинчалик, яна тўртта “Sputnik Light”, “ЭпиВакКорона” ва “ЭпиВакКорона-Н”, “КовиВак” вакциналари рўйхатга олинди.