Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес фаолиятини Англия Премьер-лигада давом эттириши мумкин.

26 ёшли хавбэк ижара асосила «Челси» шарафини ҳимоя қилади. Лондонликлар мазкур келишув учун 5 миллион евро тўлашади.

Испаниялик футболчи ҳамда “кўклар” ўртасидаги шартнома шартлари аллақачон келишиб олинган. Футболчи яқин вақт ичида туманли альбионга йўл олади.