Ҳукумат қарори билан Чидем Жанбай Туркйилмаз Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Huquqiy-axborot Telegram-канали хабар бермоқда.

Маълумот учун, Чидем Жанбай Туркйилмаз Туркиянинг Йилдиз техника университети, “Архитектура” кафедраси профессори ҳисобланади. У март ойида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига ташриф буюрган эди.

ОТМнинг аввалги раҳбари Эркин Исаков 2021 йил 23 апрелдан ректор лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.