«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев клуб раҳбариятининг ташкилотчилик ишларидан хафа бўлганини ҳамда жамоани тарк этишига ишора қилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

29 август куни Суперлигада «Насаф» «Навбаҳор» клубига қарши баҳс олиб борди (0:1), ўйиндан сўнг, Рўзиқул Бердиев раҳбарият билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи эканлигини айтди.

Бунга сабаблардан бири, ОФК Кубогида «Насаф» Туркманистоннинг «Аҳал» клуби билан ўйин ўтказди(3:2). Шундан сўнг, Қарши клуби футболчилари кийиниш хонасида раҳбариятни анча вақт кутиб турган. Бердиев мазкур воқеани кейинчалик гапиришни лозим топди.

Бундай келишмовчиликларга айнан бир воқеа сабаб бўлмаган, Бердиев ва клуб президенти ўртасида муаммолар ҳам бўлган.


Мураббий ва футболчилар бир томонда бўлса, раҳбарият иккинчи томонда иш олиб боришган.

Айни вақтдаги хабарларга кўра, «Насаф» раҳбарияти ва мураббий биргаликда ишлашга рози бўлишган. Яъни раҳбарият ташкилотчилик ишларини ташкил қилиб беради.