Қозоғистон жануби ҳарбий қисмдаги ўқ-дорилар омборида содир бўлган портлашлар оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди ва 90га яқин киши яраланди. Мудофаа вазирлиги раҳбари бу фожиа туфайли истеъфога чиқишини эълон қилди.

Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев мамлакат жануби Жамбил вилоятидаги ҳарбий омборда портлашлар содир бўлганидан кейин ўз лавозимини тарк этади. “Ўзим учун қарор қабул қилдим, ўз истеъфомни топшираман, истеъфога чиқишни сўрайман. Қарорни давлат раҳбари қабул қилади”, деди у.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий вакили Талгат Уалининг сўзларига кўра, 500 тоннадан ортиқ тротила ҳарбий қисмдаги омборда сақланган. “Омбор биноси бутун майдони ёнди (697м2). Парчаларнинг тарқалиш радиуси 2 кмгача бўлган”, – унинг сўзларини келтиради Интерфакс. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати, ўз навбатида, ўқ-дорилар омборида вазият барқарор ва назорат остида, портлашлар тўхтатилгани ҳақида хабар берди.