Қашқадарё вилояти Нишон туманида Lacetti билан тўқнашган Cobalt ағдарилиб кетди. Бу ҳақида ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 30 август куни соат 14:00ларда Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Пахтакор МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-89 автомобиль йўлининг 18-километрида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги “Cobalt” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1959 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, “Cobalt” русумли автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.