Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев 2021 йилнинг 30 август куни Туркиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда томонлар Афғонистон йўналишидаги икки мамлакат ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни, хусусан, Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишдаги ўзаро саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди.

Шунингдек, Афғонистондаги вазият ва бу мамлакатда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш борасида атрофлича фикр алмашилди.