Панжшир вилоятидаги Афғонистон қаршилик фронти лидери Аҳмад Масъуд агар “Толибон” ҳаракати фуқароларнинг эркинлиги ва тенглигини таъминлаб, республикада инклюзив ҳукумат тузса, фронт фаолиятини тўхтатишини айтди. Бу ҳақида Foreign Policy нашри хабар бермоқда.

“Агар “Толибон” ҳокимиятни ҳамма билан бўлишмоқчи бўлса ва адолат ўрнатишни истаса, Афғонистонда ҳаммага тенглик ва эркинлик беришни ният қилган бўлса, мен орқага чекинаман ва сиёсатга аралашмайман”, – дейди Масъуд.

Унинг қўшимча қилишича, акс ҳолда вилоятда толиблар билан қарама-қаршиликда давом этади. Шунингдек, Масъуд чет элдан ҳеч қандай маблағ олмаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ, “Толибон” АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши фонида Панжшир водийсига бостириб киргани ҳақида хабар берилган эди.