Ёшлар ўртасида Бокс бўйича БААда Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон боксчилари муносиб натижа қайд этишди.

Мусобақа якунига кўра Жаҳон чемпиони, ҳамда Осиё чемпионига айланган Нигина Ўктамова ушбу мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди.

Бундан ташқари ҳакамлар ичида энг яхшиси деб ўзбекистонлик Аликсандер Ҳамидов эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшгача бўлган боксчилар орасида Ўзбекистоннинг ўғил болалар жамоаси қитъада иккинчи, қизлар эса биринчи ўринни эгаллаган.