UFC'да жанг қилувчи ўзбекистонлик Лилия Шакирова барча мусобақалардан икки йилга дискулификация қилинди.

Лилия допинг қабул қилганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Шакирова 2020 йил 5 декабрда допингга тест топширганида унда мельдоний моддаси аниқланган.

Маълумот учун, Лилиянинг чеклов муддати 2020 йил 5 декабрдан бошлаб ҳисобга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лилия Шакирова UFC'да 9 бор жанг қилган бўлиб, 8та ғалаба ва бир бор мағлубият қайд этган.