Кобул аэропортида, “Толибон” жангарилари томонидан Афғонистон пойтахти эгаллаб олинганидан бир неча кун ўтгач, 20 ёшли видеоблогер Нажма Садеки ўлдирилди. CNN`нинг хабар беришича, у ўлимидан сал олдин мухлисларга мурожаат қилиб, охирги видеони ёзиб олган.

Бизга ишлашга ва уйдан чиқишга рухсат берилмаганлиги сабабли, ҳаммамиз сиз учун охирги видеони ёзиб олишимиз керак ва бу видео орқали барчангиз билан хайрлашмоқдаман”, – дея бошланган Садекининг видеоси.

У томошабинларга кўчада юришдан жуда қўрққанини айтиб, у учун дуода бўлишларини сўраган. “Кобулда ҳаёт, айниқса, аввал эркин ва бахтли бўлганлар учун жуда қийинлашди”, деб қўшиб қўйди блоггер.

Қизнинг ҳамкасбларига кўра, у аэропортдаги теракт пайтида ўлдирилган. Ўша куни камида 170 киши мамлакатни тарк этишга уринган пайтда ҳалок бўлган. Садеки ўтган йили Москва институтида битирган эди ва у ўз ҳаёти ҳақида YouTube видеоларни чоп этарди.

Афшар исмли блоггернинг CNN телеканалига берган интервьюсида, улар ҳозирча видео ёзиш ва пул ишлашни давом эттира олмайдилар. “Мен оилада ягона боқувчи эдим: отам вафот этди, акам эса ҳали ишлашга жуда ёш”, – дея қўшимча қилди у. Ҳамкасбларининг таъкидлашича, улар ҳам ўз уйларини тарк этишдан қўрқишади ва оилалари қандай яшашни ҳали тушунмайдилар.