Ўзбекистон Республикаси Олий Сенати Ёшлар маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Меҳнат шуҳрати” орденнига муносиб деб топилди.

Шу муносабат билан Бахтиёр Сайфуллаев билдирилган ишонч учун миннадорчилик сўзларини билдирди.

Қадрли маросим қатнашчилари!

Авваллари одамлар “шундай ҳаяжондаманки, шундай хурсандманки, таърифга сўз тополмаяпман” деса  кўпам ишонмасдим.

Бугун ўзим ана шундай ҳолатни бошимдан ўтказяпман, чексиз хурсандчилигимга муносиб сўз тополмаяпман. Мен тақдиримдан, шу юртда туғилганимдан, Президент, Сизнинг командангизда сидқидилдан ишлаш насиб қилганидан ўзимни бахтиёр ҳисоблайман.

Сиз Янги Ўзбекитондаги “маҳаллабай”, “хондонбай” ўзгаришлар ҳар бир оилага, ҳар бир одамга етиб борсин, деб кўп таъкидлайсиз. Мен мана шу фикр қанчалар тўғри ва адолатли эканлигини, Сизнинг олийҳиммат сиёсатингиз мевасини ўз ҳаётимда, оилам ҳаётида кўриб, ҳис қилиб турибман, ич-ичимдан қувониб турибман.

Тўғриси, Шавкат Миромонович, кўп йиллар меҳнат қилганмиз, лекин шуҳрат топмагандик. Мана сиз туфайли “Меҳнат шуҳрати”га эга бўлдик. Бунинг учун сизга оилам номидан, минглаб шогирдларим – маданият  ва санъат ходимлари номидан чексиз миннатдорлик билдираман.

Сир эмаски, сўнги 5 йилда Сизнинг нафақат раҳбарлигингиз, балки бевосита эътиборингиз ва ғамхўрлигингиз туфайли барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мен деярли эллик йил мобайнида санъат соҳасида фаолият юритдим. Лекин мана шу узоқ йиллик тажрибамда бу каби улкан ўзгаришларни кўрмаган эдим. Айниқса, санъат, маданият, туризм ва спорт соҳасида ҳамда ёшлар сиёсатида асрларга тенг ислоҳотлар туфайли тарихий ноёб ҳодиса – Учинчи Ренессанснинг пойдевори яратилмоқда.

Ортга қайтмас демократик ислоҳотлар марказига айланган Янги Ўзбекитонда Сизга, сизнинг улуғвор тимсолингизда, сизнинг жамоангиз сафида халқимизнинг барча эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқаришда сидқидилдан садоқат билан хизмат қилишга бор куч-ғайратимни ва умримни сафарбар этишга, керак бўлса жонимни беришга тайёрман.

Бугунги рағбат менга худдики қанот бергандек бўлди, руҳиятим янада тетикланди. Халқ тили билан айтганда, билагимга тоғни урса толқон қиладиган куч-қувват киргандек бўлди.

Истиқлол  байрами  муносабати  билан  Сизни  чин қалбдан қутлаб, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тилайман. Эл-юртимиз ва халқимиз, барчамизнинг бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг!

Барчаси учун Сизга катта раҳмат!” – дейди Бахтиёр Сайфуллаев.