Куни кеча Криштиану Роналду “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эди.

Шу сабаб “Ювентус” афсонавий футболчи билан хайрлашди:

2018 йилнинг 10 июлида Европа ва дунё футболининг иккита афсонаси бирлашди. Криштиану Роналду “Ювентус” футболчисига айланди. Уч йилдан кейин эса у билан яратилган тарих ўз ниҳоясига етди. CR7 ва “Юве” айрилишди. Бу давр мобайнида у 133 та учрашувда 101 та гол уриб, 5 та соврин қўлга киритди… Бу ажойиб эди. Ёзилган тарих ёзилганидек қолади. Бу эсда қоларли саргузашт бўлди“.

Видео: