АҚШ президенти Жо Байден яна “қовун тушурди”. Гап шундаки, Байден эфирда у 47 маслаҳатчиси Седрик Ричмондни болакай деб чақирди.

Куни-кеча, АҚШ президенти журналистларнинг саволларига жавоб беришни режалаштирмаганини айтди, лекин кейинчалик Bloomberg News мухбирига сўз берди.

Бироқ, Байден гап Афғонистон ҳақида кетаётганини эшитгач, дарҳол суҳбатни давом эттиришдан бош тортди ва ҳайрон бўлиб чиқиш томон юрди.

Эслатиб ўтамиз, Оқ уй раҳбари бир неча бор ноқулай вазиятларга тушиб қолган. Яқинда Байден Исроил бош вазири Нафтали Бенет билан музокараларда ухлаб қолганди.