Ҳозирда UFC'нинг рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган россиялик Ислам Махачев ҳамда енгил вазн тоифаси рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган Рафаэл дус Анжус ўртасидаги жанг расман тасдиқланди.

Ушбу жанг 30 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ислам Махачев UFC'да 21 жанг ўтказиб, бир бор мағлубиятга учраган, Дус Анжус эса 43 жанг ўтказиб, 30тасида ғалаба қозонган.