Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Иштихон туманида бир гуруҳ ёшларнинг “Чинор” кафеси олдида жанжал кўтариб, кафе ходимлари билан уришаётганлиги акс этган видеоёзув тарқалди.

Видеода бир йигитнинг кафе ишчилари билан келишолмасдан қолганини, кафе ҳовлисида кафе ошпазлари билан зиддиятли ҳолда гаплашганини, ИИБ ходимининг эса воқеа жойига етиб келиб уларни тарқатиб юборганини кўриш мумкин.

Бироқ, бироздан сўнг жанжал кўтарган йигит бир қанча одамлар билан кафега қайта кирганини ва ходимларни ташқарига олиб чиқиб, уларни дуч келган нарса билан уриб, дўппослаётганини билиш мумкин.

ИИБ ходими эса жанжал кўтарган йигитни қўлга олишга ҳаракат қилди. Бироқ тута олишмади.