Apple компанияси iPhone 12 ва iPhone 12 Pro`да жиддий нуқсон аниқланганини маълум қилди. 9to5mac маълумотларига кўра, муаммо қурилмалар сотуви бошланганидан бир йил ўтиб топилган.

Қайд этилишича, камчилик “айфон” спикери билан боғлиқ. Технологик гигант iPhone 12`нинг “жуда кичик фоизида” вақт ўтиши билан компонент ишламай қолганини аниқлади.

Купертинода жойлашган компания карнайни текин алмаштиришга тайёр ва фойдаланувчилар ўз гаджети хавф остида ёки йўқлигини билиб оладиган хизмат дастурини ишга туширган.

Apple маълумотларига кўра, муаммоли смартфонлар 2020 йилнинг октябридан 2021 йил апрелигача чиқарилган. Компания 100 миллиондан ортиқ қурилмаларни сотди, шунинг учун ҳам чиқиндиларнинг озгина қисми юз минглаб смартфонларга таъсир қилиши мумкин.

Apple нуқсонни тасдиқлаш учун қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш кераклигини аниқлади. Дунё бўйлаб “айфон” эгалари учун алмаштириш бепул. Карнай муаммоси iPhone 12 мини ва Про Мах версияларига таъсир қилмайди.