“Янги Ўзбекистон” боғига яқин ҳудудда замонавий халқаро аэропорт қурилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 31 август, сешанба куни мажмуа ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиш маросимида қайд этди.

Янги Ўзбекистон” боғига яқин ҳудудда замонавий халқаро аэропорт қурилмоқда. Келгусида хориждан ташриф буюрадиган юксак мартабали меҳмонлар аввало мана шу монументни зиёрат қилиб, халқимиз ва давлатимизга ҳурмат бажо келтиради.

Бундан буён Наврўз, Мустақиллик каби қутлуғ байрамларимиз, катта оммавий давлат тадбирларини, турли сайил-томошаларни барча замонавий шароитларга эга бўлган шу гўзал масканда ўтказамиз“, — деди Шавкат Мирзиёев ва ушбу боғни қисқа вақт ичида қуриш осон бўлмаганини таъкидлади.

 

Айтиш керакки, бугун қалбларимизда чексиз қувонч ва ҳайрат уйғотаётган ‘Янги Ўзбекистон’ боғини қисқа вақт ичида, айниқса, пандемия шароитида барпо этиш осон бўлгани йўқ. Лекин барча қийинчиликларга қарамасдан, қўли гул қурувчи ва меъморлар, муҳандис ва боғбонлар, моҳир ҳайкалтарош ва рассомлар, турли соҳа мутахассислари, раҳбар ва етакчилар, азамат ёшларимиз туну кун фидокорона меҳнат қилиб, ушбу бетакрор мажмуани эл-юртимизга байрам совғаси сифатида тортиқ этдилар.

Фурсатдан фойдаланиб, бу том маънодаги тарихий ишга ҳисса қўшган барча юртдошларимизга, чет эллик ҳамкорларимизга ўз номимдан, халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдираман“, — деди Президент.