БМТ Хавфсизлик Кенгаши 30 август, душанба куни кечқурун Афғонистон бўйича резолюцияни 13 та овоз билан қабул қилди. Бу ҳақда “Tolo news” хабар қилди.

Таъкидланишича, резолюция Америка Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин Кобул аэропорти ва унинг атрофини тез ва хавфсиз очиш каби қоидаларни ўз ичига олади.

АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан тақдим этилган лойиҳа Хитой ва Россиядан 13 та овоз билан қўллаб қувватланиб, 2 та бетараф овоз олган.

Шунингдек, резолюцияда айтилишича, Хавфсизлик Кенгаши толиблардан афғонлар ва барча хориж фуқароларининг Афғонистондан хавфсиз ва тартибли чиқиб кетишига ёрдам беришини кутади.

“У толиблардан бу ва бошқа мажбуриятларнинг барчасини бажарилишини кутади”, дейилади БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясида.

Бироқ, Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид 30 август куни кечаси ББCга берган интервьюсида режани рад этган.