Америка Қўшма Штатларида 87та истеъфодаги генерал ва адмирал мудофаа вазири Ллойд Остин ва штаб бошлиқлари қўшма бошлиғи Марк Миллийга очиқ мактубни имзоладилар ва унда ўз лавозимларини тарк этишни талаб қилишди.

Бу мактуб 30 августда Америка қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетаётган пайтда эълон қилинган. Остин ва Милли виждон сабаб истеъфога чиқишга чақирилган: улар чекинишнинг “ҳалокатли оқибатлари”ни олдини олиш учун ўз имкониятлари даражасида ҳам ҳаракат қилишмади.

Бу фалокатнинг оқибатлари жуда катта ва ўнлаб йиллар давомида таъсир қилади”, деб ишонишади ҳарбийлар.

Мактубга кўра, бу одамлар энди хавфсиз эвакуация пунктларига кўчиб ўтолмайдилар. Бундан ташқари, уларнинг айримлари “Толибон” ҳаракати томонидан гаровга олингани айтилган.