“Толибон” ҳаракати бош котиби Забиҳуллоҳ Мухожид Кобул аэропортини АҚШ қўшинларини тарк этганини маълум қилди.

Бугун кечаси соат 12 да охирги АҚШ қўшинлари Кобул аэропортини тарк этишди, шу сабабли Афғонистон бутунлай озод қилинди ва мустақил бўлди”, – деди Мухожид.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, “Толибон” ҳаракати жангарилари бугун мамлакатдаги ягона озод бўлиб турган Панжширга ҳужум қилди ва уларнинг 5 нафар одамларини ўлдирди.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.