Италиялик таниқли мутахассис Антонио Конте телевидениеда фаолиятини бошлади. У Италиянинг “Sky Sport Italia” телеканалига футбол мутахассиси сифатида ишга кирган. Конте Чемпионлар лигасининг студияси ҳамда халқаро ўйинлар бўйича иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Конте 2020-21 мавсумда “Интер” жамоаси билан “А” Серия чемпионлигини қўлга киритган. Бундан ташқари у Италия терма жамоаси, “Челси” ҳамда бир қанча клубларида фаолият олиб борган.