Бугун, 30 август куни Тошкентга келган Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас журналистларга берган интервьюсида, Ўзбекистон Германиянинг рўйхатидаги афғонистонликлар учун чегарасини очишга тайёрлигини  айтганди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мааснинг ушбу хабарини рад этиб, чегара тўлиқ ёпилгани ҳақида маълум қилди.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳозирда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси тўлиқ ёпилган ва Термиз назорат-ўтказиш пункти орқали қуруқликдан ўтиш амалга оширилмаган.

Маълум бўлишича, яқин келажакда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида Термиз назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиш мумкин эмас.

Чегарани кесиб ўтишга бўлган ҳар қандай уринишлар, сабабларидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигага кўра жавобгарликка тортилади.

Ўтган 12 кун ичида хирги 12 кунда Ўзбекистон бир неча давлатга Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилишга фақат ҳаво йўллари орқали амалга оширилишида ҳамкорлик қилган.

Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ҳамда қўшни мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига қатъий содиқлигини яна бир бор таъкидлайди.”, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон афғон қочоқларини ўз ҳудудида қабул қилмайди, фақатгина транзитда ёрдам кўрсатиши мумкин.