“Толибон” ҳаракати ўзининг назоратида бўлмаган ягона вилоят Панжширга ҳужум қилди. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон  хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, тўқнашув Шатал базаси ҳудудида тахминан бир соат олдин содир бўлган. Айтилишича, “Толибон” аллақачон 5 жангарини йўқ қилган ва битта юк машинасини портлатган.  Қаршилик фронти жангчиларининг йўқотишлари ҳақида маълумот йўқ. Қисқа қиролли тўқнашувлардан кейин толиблар орқага чекинишди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу вилоятда “Толибон” радикал гуруҳига қарши қўшин тўплаётган Аҳмадшоҳ Массуднинг ўғли Аҳмад Масъуд аввалроқ шундай деган эди:

Толибон”га қаршилик бошланди, мен отамнинг изидан бораман. Панжшир – Афғонистоннинг охирги озодлик таянчи. “Биз уни ҳимоя қиламиз. Панжширда отамдан бери сақланаётган қурол ва ўқ-дорилар бор. Афғонистонликларнинг баъзилари Толибонга қарши қаршилик кўрсатиш учун Панжширга келишган” – Масъуд.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди. Мамлакатдаги майдони ва аҳолиси жиҳатидан энг кичик вилоятлардан бири толибларнинг назорати остида бўлмаган Кобулнинг шимоли –шарқидаги ягона вилоят – Панжшир ҳисобланади.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.