”Навбаҳор” ва Канчельскис ўртасидаги  муаммо ҳақида гапиришни давом эттирамиз. Бу гал шахсий фикларни билдиришни яхши кўрадиган ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаевнинг фикрларини кўриб чиқамиз:

“Навбаҳор” ва Канчельскис масаласида клубдагилар билан жуда кўп фикр алмашганмиз. Шунинг учун бу мавзуга ортиқча тўхталиб ўтирмайман. Фақат бир нарсани айтишим мумкин. Шу ишда “Навбаҳор” ютиб чиқишини жуда ва жуда истайман. Бу йўлда барча чорани ишга солиш керак. Ва албатта “Навбаҳор” бундай ишлардан хулоса чиқариши шарт.

Канчельскис бутун мураббийлик даврида ҳам даъво қилаётган суммасига яраша иш қилмаган, деб ҳисоблайман” – Диёр Имомхўжаев.

Энди айрим фикрлар ҳақида гапирамиз:

ПФЛ раҳбарининг бу гаплари шахсий фикр бўлгани яхши, аммо ПФЛ бу борада муносабат билдириши кераклигини ўзлари ҳам билишади.

Даъво қилаётган суммасига яраша иш қилдими? ёки қилмадими? Бу масалани якунда билиб оламиз. Биринчи ўринда шартнома бор – бу муҳим жиҳат.