Бемаъни хорижий сериаллар етмаганидек, ўзбек теливидениясига бачкана ва ўта савиясиз кўрсатувлар контенти ҳам қўшилди. Қисқа муддатда “кана”дек болалаб кетди. Мазмун қани деб савол берганлар кўп. Улар миллионлаб. Лекин, аудиториянинг фикри инобатга олинса қани…

Яқинда бир шоу-бизнесга ихтисослашган деярли ҳамма биладиган хусусий телеканалда қўпол қилиб айтганда, ўрта ёшли аёлларга эр, кексайиб (қариётган) қолган оталарга хотин топиб берадиган, номи ҳам тўйда айтиладиган машҳур куй (садо) асосига қурилган телелойиҳага гувоҳ бўлдим.

Бошловчилари ҳам кўпни кўрган, анча-мунча нарсанинг фарқига борадиган одамлар. Афсуски, ўзларига ярашадиган ишни қилишмаяпти-да! Уят эмасми, нима энди Ижтимоий тармоқлар етмаганидек, совчилик зангори экранга кўчдими?

Миллий удумларимиз шу туришдаям оёқости бўлиб, ғарб маданиятига тақлид кучаяётган бир пайтда кап-катта инсонларни оммага намойиш этиб, қолаверса, Ўзбекистонни қўшни давлатларга шарманда қилиб нимага эришмоқчисизлар ўзи?

Паспортига русчасига айтганда “мужик” деб ёзиб қўйилган инсон ўзини “уй бекаси” ҳисобласа. Қайси юз (ақл) билан бу лавҳани томошабинларга етказдинглар? Юқорида айтдим: “Муаллиф ижодкорлар   КЎПНИ КЎРГАН, АНЧА-МУНЧА НАРСАНИНГ ФАРҚИГА БОРАДИ”. Бироқ, шу жойига келганида сал “етмай” қолган кўринади. “Келинликка номзодни чақирамиз!”миш…

Агар бу дастур орқали эзгу мақсад сифатида “БАХТ УЛАШИШ ҒОЯСИ” танланган бўлса ва мамлакатнинг имижига салбий таъсир кўрсатишни истамасанглар, ишларингни YOU TUBE орқали давом эттиринглар, ойнаи-жаҳонни тинч қўйинглар!