“Пахтакор” собиқ футболчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев Россиянинг “Нижний Новгород” футболчисига айланди. Бу ҳақида ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

“Пахтакор” ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев билан шартномани унда кўрсатилган миқдордаги товон пули эвазига бекор қилди ва футболчи Россиянинг “Нижний Новгород” клубига қўйиб юборилди.

Ўхшаш ҳолат “Бунёдкор” ва Достон Ҳамдамов ўртасидаги келишувда ҳам бўлган. Товон пули миқдори ҳам тенг. Бироқ ўша вақтда “Бунёдкор” вазиятни тўғри баҳолай олмагани эвазига товон пулидан ҳам, футболчидан ҳам қуруқ қолганди. “Пахтакор” эса маълум миқдорда пул ишлаб олишнинг уддасидан чиқди” – Диёр Имомхўжаев.

Аввалроқ, Иброҳимҳалил Россияда бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, РПЛда 5 турдан кейин “Нижний Новгород” 7-ўринда бормоқда.