Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг тўрт нафар фуқаросига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини топширди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан 4 кишига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон — “Олтин юлдуз” медали топширилди.

Улар:

Муҳаммад Аҳмедов — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;

Шавкат Аюпов — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;

Иброҳим Ғофуров — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос;

Муножотхон Йўлчиева — Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедра мудири.