Бу йил руслар машҳур одамларнинг автографларини сотиб олишга кўпроқ қизиқиш билдиришди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар бермоқда. Ўтган йилги билан таққослаганда, бутун мамлакат бўйлаб бундай рекламалар сони 9 фоизга, талаб эса 10 фоизга ошди.

Машҳурларнинг машҳур автографлари:

  1. Владимир Путин.
  2. Лионель Месси.
  3. Виктор Цой.
  4. Моргенштерн.
  5. Илон Маск.

Масалан, Владимир Путиннинг автографи Нижний Новгородда 99 минг рубл (1 342,44 доллар)га таклиф қилинган. Москвада Месси дастхати туширилган ФИФА сертификатини 708 минг рубл (9 604,02 доллар)га сотиб олингани ҳақида маълумотлар бор.

Краснодарда Виктор Цойнинг автографи бўлган откриткани 35 минг рубл (474,78 доллар)га сотиб олиш таклиф этилган.

Моргенштерннинг Москвадаги рекламалардан биридаги беш мингинчи ҳисобдаги имзоси ҳозирда 15 минг рубл (203,48 доллар)га, Илон Маскнинг Красноярскдаги автографи эса 10 минг рубл (135,70 доллар)га тавсия этилган. Хабарда ушбу товарларнинг ҳақиқийлиги текширилганми ёки йўқ-ми, буниси кўрсатилмаган.

Шу билан бирга, автографларнинг ўртача нархи ўтган йилгидан ўзгармаган – ҳозирда 2000 рубль (27,14 доллар). Москвада эса бу нарх белгиси юқорироқ – 3000 рубль (40,71 доллар).

“Дастхатларининг нархи том маънода 30рубл дан юз миллионгача ўзгаради, лекин мамлакатдаги ўртача нарх 2000 рублни ташкил қилади”, – дейди “Авито” Lifestyle бўлими бошлиғи Алексей Козловский.