Нуфузли инсайдерлардан бирининг айтишича, бу сафар IPhone смартфонларининг навбатдаги серияси тақдимоти одатдаги режимда ва оддий вақтда бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан, тадбир сентябрь ўрталарида бўлиб ўтади.

Apple ҳар йили ўз смартфонларининг янги қаторини тақдим этади. Фақат истисно тариқасида ўтган йили, пандемия туфайли IPhone 12 14 октябрга қолдирилган эди.

Энди IPhone 13`га навбат келди ва расмий тақдимот кечиктирмасдан ўтказилишига ишониш учун барча асослар бор, дейди инсайдер. Фақат ойнинг қайси куни эканлиги қизиқ бўлиб қолмоқда. Баъзи манбаларга кўра, бу 14 сентябрь, бошқаларга кўра – 21 сентябрь бўлиши керак. Шунингдек, мутахассислар прогнозларига кўра, ишлаб чиқарувчи йил охиригача 150 миллионгача янги гаджетларни этказиб бера олади.