2020 йилнинг декабрь ойида EFFECT.UZ сайтида эълон қилинган видео+мақолада Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи уч фарзанднинг онаси Муҳайё Аҳмедова фирибгарлар ва товламачилар қурбонига айлангани ҳақида ёзилган.

“Яланғоч суратларимни тарқатмаслиги учун 200 доллар сўрашди, бермасанг “мен билан ётасан” деб қўрқитишди” – Қашқадарёда бир оила пароканда бўлди

Унинг айтишича, турмуш ўртоғи Россияда эканлигидан фойдаланган ён қўшниси С.В ва унинг ҳамтовоғи И.Т алдов йўли билан ишончига кириб, турли баҳоналар орқали унга яқин муносабатларни таклиф этган.

Аммо буни рад қилган Муҳайё Аҳмедованинг соддалигидан фойдаланиб, 200 доллар бермасанг “ўзим сенинг расмларинингни монтаж қилиб ялонғоч ҳолида интернетга тарқатиб юбораман” дея очиқдан-очиқ таҳдид қилишган.

Аҳмедованинг қўшниси Ваҳобов ҳам бунинг оқибатлари оилага ёмон таъсир қилишини айтиб, Муҳайё Аҳмедовадан 200 доллар пул беришини, қўшимчасига ўзи ҳам яна И.Тга 100 АҚШ доллари беришини таъкидлаб, уч фарзанднинг онасидан 200 АҚШ долларини мажбуран олиб, пулни йўқ қилиб юборади.

“Ялонғоч суратларнинг ўзи йўқ аслида, аммо улар менга ‘эр-хотин ётган суратдаги аёл бошини кесиб, сеники билан алмаштириб бутун дунёга шарманда қиламиз' деб таҳдид қилишди. Нима қилишимни билмай қолдим”, деган эди EFFECT.UZ мухбирига берган интервьюсида Муҳайё Аҳмедова.

Айни вақтда Аҳмедованинг бошқа қўшниси ва қонуний вакили бўлган амакиси Нурали Кўлобов ўз жияни бундай разилликка бориши мумкин эмаслигини таъкидлайди. Бироқ, ўша пайтда Россияда бўлган турмуш ўртоғининг кўнглидаги шубҳа уч фарзанднинг тирик етим бўлишига сабаб бўлмоқда.

Шундан сўнг Effect.uz мухбири Даврон Ҳасанов барча саволларга жавоб олиш мақсадида яна бир бор Яккабоғ туманига бориб, М.Аҳмедовадан интервью олади ва суҳбат давомида асл ҳолат қандай бўлганлигига ойдинлик киритади. Аммо ушбу интервью дастлабкиси каби интернетда миллионлаб томоша қилинмайди.

Аҳмедованинг яқинига кўра, 2020 йил  19 май куни унга қилинган турли хил туҳматларга чидай олмасдан ўз жонига қасд қилган. (Таҳририят тармоқ фойдаланувчиларидан тўлиқ воқеадан хабарсиз турли сальбий муносабат ёзмасликларини сўраб қолади)

“2020 йил  19 май куни жияним ўз жонига қасд қилди. Яккабоғ туман прократурасида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш баёни тузилди. Ушбу йиғилиш прокурорлар томонидан видео тасвирга туширилган. Лекин ҳозирда ўша баённома , видео тасвир ҳамда диск йўқ қилинган. Ишни кўриш жараёнида Яккабоғ туман Прокурори Азиз Абдураҳмонов ва унинг ўринбосари Дилшод Оқмаматов Яккабоғ туман Ички ишлар бўлими тергов бўлими бошлиғи Акмал Паттаев унинг ёрдамчи терговчиси Дилшод Поёновлар қонунга зид ҳаракатлар олиб борган.

Телефонни кўздан кечириш баённомасида 2020 йил 19 июль кунидаги маълумотлар диск қилиб олинган. Диск жиноят иши материали сифатида қўшиб қўйилгани айтилган. Лекин ушбу диск йўқ. Ҳамда улар ўша вақтда жиноятчиларнинг телефонларини ҳам кўздан кечиришни исташмаганди.  Ҳозирда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиб, икки айбланувчи қамоққа олинган. Жиноят кодексининг 165-моддаси 2 қисми “б” бандида 5-10 йилгача деган жазо бор. Нега уларга 57-модда қўлланмоқда”, дейди жабрланувчининг амакиси.

 

У шунингдек, иш бўйича 1,5 йил яъни 16 ой давомида ҳаракат қилиб ариза ёзиб келганини айтди. Ички ишлар 2020 йил 17 октябрдаги қарорини EFFECT.UZ сайтига мурожаатчининг аризасига жавоб тарзида киритиб қўйганини, аммо сайтда эълон қилинган ҳудди шу нарса жиноят иши материалларида 158-159-бетларида 2020 йил 22 октябрь санаси билан ҳам чиқарилганини маълум қилди.

“Бир жиноят иши учун неча марта қарор чиқариш мумкин. Яккабоғ туман прокурорларига хоҳлаганча қарор чиқариб, истаганча ўзгартириш киритишларига алоҳида рухсат берилганми?” дея савол берган Муҳайё Аҳмедованинг ишончли вакили Нурали Кўлобов.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур жиноят иши қайта апелляцияга берилган. Ҳуқуқ-тартибот идораларидан ушбу ҳолат бўйича жиддий суриштирув ўтказиб, ожиза бўлган Муҳайё Аҳмедовага қилинган таҳдид ва туҳматларнинг ижрочиларига асосли чора кўрилиши сўраб қолинади.

EFFECT.UZ таҳририяти аввалроқ ушбу иш юзасидан тайёрлаган материалига хато қўллаган “Ялонғоч расмларим тарқалиб кетди” сарлавҳаси учун Муҳайё Аҳмедова ва унинг яқинларидан узр сўрайди!

Бизга етиб келган маълумотларга кўра, мазкур сарлавҳа туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан мурожаатчига нисбатан кўплаб турли хил ҳақоратли сўзлар йўлланган. Бу эса таҳририят хатоси.

Аслида эса ҳеч қандай ялонғоч расм бўлмаган, Муҳайё Аҳмедова товламачилар томонидан монтаж расмлари тайёрланиши айтилиб, қўрқитиб келинган. Тармоқ фойдаланувчиларидан нашрда бериб борилаётган хабарларни тўлиқ кўриб чиқмасдан хулоса қилмасликларини сўраб қоламиз.

Инсон шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун ва бу қадрнинг топталиши кишини ҳар кўйга солиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам ақл билан фикр юритиб ҳар ким биз каби инсон эканини унутмайлик!

Сайт ходимлари ҳеч кимнинг оиласи бузилиши ёки эълон қилинаётган материаллар ортидан бировларнинг ҳаётида ўзгаришлар бўлишидан манфаатдор эмас.

Effect.uz таҳририяти