Расм норасмий манбадан, лекин у iPhone`нинг яқинлашиб келаётган линияси ҳақидаги маълумотлардан келиб чиқиб олинган. Хусусан, янги серияда иккита янги ранг пайдо бўлиши кутилмоқда – Sunset Gold ва Rose Gold. Иккала версия ҳам олтин рангнинг ўзгариши.

Тасвирлар Интернетда Technizo Concept деб номланувчи иқтидорли график дизайнер ва YouTube иштирокчиси томонидан яратилган. У ҳатто янги маҳсулотлар билан видеороликни тақдим этди, гарчи унда янги iPhone 12s Pro серияли смартфонларини номлаган бўлса ҳам.

Маълумки, ҳақиқий iPhone 13 Pro, худди 13 Pro Max сингари, янгиланиш тезлиги 120 Гц гача бўлган LTPO OLED дисплей билан жиҳозланади, iPhone 13 ва 13 мини эса 60 Гцс экранга эга бўлади.