Фан техника инқилоби жамият ва табиатнинг ўзаро муносабатида сифат жихатидан янги босқични бошлаб берди. Бу инқилоб илгари маълум бўлмаган техник ва технологик воситаларни юзага келтирди.

Бунинг натижасида инсон табиатга муносабат борасидаги эркинликда янги босқичга кўтарилди ва у ўзига илгари буйсунмаган кўпгина кучларни жиловлаб олди. Ишлаб чиқариш жараёнларининг жадаллашуви халқ хўжалигига тобора ўсиб борувчи миқдорларда табиат бойликларини жалб қилишни тақозо этади. Бу билан жамиятнинг табиатга бевосита қарамлигини ҳам кучайтиради.

Кейинги 100 йилда инсоният энергетика бойликларини минг баробар кўпайтирди. Бу эса одамзотнинг табиатга жиддий ва оқибатлари узоққа чўзиладиган таьсир ўтказиш имконини беради. Фан техника инқилоби давомида бу кўрсаткичлар янада ўсиб боради. Ривожланган мамлакатларда товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажми эндиликда ҳар 15 йилда 2 баробарга ортмокда. Шунга мувофиқ равишда атмосферани, сув ҳавзаларини, тупроқни булғовчи хўжалик фаолияти чиқиндилари миқдори ҳам 2 баробар кўпаймоқда.

Ишлаб чиқариш табиатдан 100 шартли бирликни олади, лекин 3-4 қисмидан фойдаланади холос.  Қолгани эса ифлосланган модда ва чиқиндилар кўринишида атроф-муҳитга чиқариб ташланади. Индустрия жиҳатидан ривожланган мамлакатларда табиатдан ҳар йили жон бошига 30 тонна модда чиқариб олинади, шундан айрим ҳолларда 1-1.5 % истеъмол қилинадиган маҳсулот шаклига киради, қолгани эса кўпинча табиат учун ҳам хавфли бўлган чиқиндига айланади.

Фан техника инқилоби шунга олиб келдики, атроф муҳитга таъсир ўтказишнинг асосий йўналишлари – бу илмий техника тараққиётини индустрлаштириш ва саноатнинг юқори суръатларда ўсиши, моддий истеъмолнинг юқори даражадалиги деб хисобланмоқда. Шундай қилиб атроф муҳит аҳолининг соғлиғини ва умуман инсон ривожини белгиловчи омиллар орасида муҳим рол ўйнади.

Табиат ва жамият ўзаро узвий боғланган бир бутун материянинг икки қисми, ўзига хос ижтимоий экосистема ҳисобланади. Табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқадорлик тизимида инсон марказий ўринни эгаллайди. Инсон бир вақтнинг ўзида ҳам табиат ҳам жамиятнинг ажралмас қисми бўлиб, ижтимоий-биологик моҳиятга эга. Ибтидоий жамоа тузумида инсоният табиатга сезиларли таъсир ўтказмаган.

Қулдорлик тузумида деҳқончилик ва чорвачиликнинг вужудга келиши табиатга таъсирнинг кучайишига сабаб бўлган. Феодализм тузумида меҳнат воситаларининг такомиллашуви, аҳоли сонининг ортиб бориши натижасида инсоннинг таъсир доираси ва сурати ўсиб борган. Капиталистик ижтимоий-иқтисодий тузум қарор топиши билан фан ва техника ривожи, саноат, транспортнинг вужудга келиши, табиий бойликларнинг тезкор ўзлаштирилиши табиатга таъсирнинг юқори даражасига етказди.

Aтроф муҳитнинг зарарли чиқиндилар билан ифлосланиши муаммоси келиб чиқди. Табиат ва жамият ўртасида ўзига хос антропоген модда ва энергия алмашинуви вужудга келди. Aнтропоген модда алмашинуви яни хом ашёларини табиатдан ошиғи билан олиниши ва зарарли чиқинди холида атроф муҳитга ташланиши табиал ва жамият ўртасидаги азалий мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлди.

Ер юзида экологик танг вазиятли ҳудудларнинг кескин кўпайиши экологик инқироз хавфининг реал эканлигини кўрсатади. Aгар кейинги 30-40 йил ичида экологик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур чора тадбирлар кўрилмаса, экологик инқироз муқаррар бўлиб қолиши мумкин.

Экологик муаммоларнинг баъзилари билан танишамиз:

Aтмосферанинг димиқиш ходисаси. Кейинги йилларда атмосфера таркибидаги корбонат ангадрид миқдори ортиб бораётганлиги маълум бўлиб қолди. Натижада Ер юзасининг ҳарорати охирги 100 йил ичида 0,5-1,0 градус ортди. Иқлимнинг кенг кўламда ўзгариши атмосферанинг саноат чиқиндилари ва автотраснпортлардан чиқаётган газлар билан боғлиқ. Аҳвол ўзгармаса ХХI асрнинг ўрталарида ер юзасининг ҳарорати 1,5-4,5 градусгача ортиши мумкин.

Натижада:

Иқлимнинг ўзгариши айниқса, чўлланиш жараёнининг кучайиши; Ёгингарчиликнинг ўзгариши; Денгиз ва океанлар сатҳининг ортиши; Музликларнинг эриши ва камайиши ҳамда бошқа ҳодисалар кузатилади.

Ўзбекистон?

Бугун Ўзбекистон йирик саноат ва аграр минтақа бўлиб, келажакда дунёга юз тутган машинасозлик, энергетика, кимё, озиқ – овқат саноати, транспорт мажмуини янада ривожлантириш кўзда тутилган. Бундай ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши Республикада ижтимоий – экотизмларнинг ҳолатига муаян даражада салбий таъсир кўрсатади. Экология қачон тоза бўлади?

Тўғри маданият шакллансагина. Виждонимиз уйғонсагина. Бўлмаса, чиқиндилар билан қоришиб юраверамиз. Масалан, биргина Тошкентнинг баъзи кўчаларини кўриб ачинаман. Ахлатларга тўлиб – тошган жойлар пойтахт “Тошкон”нинг ҳуснини бузиб туради холос. Ниқоблар, қўлқоплар, салафан пакетлар сочилиб ётган жойларга назаримиз тушса, дарров биз ҳам чўнтагу, сумкаларимизга қўл солиб уларнинг “кўпайиши”га ҳисса қўшгимиз келиб қолади.

Холбуки, салгина юрсак, махсус қутичалар борлигини кўрамиз. Овқатланамиз-да, автобус бекатларида ўзимиздан “белги” қолдириб кетамиз. Сабаб, бефарқлик деган туйғу онгимизга сингиб улгурган. Яхшиси, Интернетни ёқинг-да, Ўзбекиситоннинг бош шаҳридаги ахлатлар билан қоришиб ётган жойлар акс этган диққат расмларга диққат қилинг. Хулоса чиқаринг. Буларни четдан келган бегоналар қилиб кетмаган. “Фаросат” тарозида ўлчанмаслигига гувоҳ бўласиз.

Республикада кескин бўлиб турган экологик ва табиатни муҳофаза қилишга оид муаммолар қуйидагилар:

  1. Йирик ҳудудий – саноат мажмуалари жойлашган раёнларда яъни Aнгрен -олмалиқ Чирчиқларда, Фарғона- Марғилонда, Навоий ва бошқа туманлардаги табиатни муҳофаза қилиш муаммолари. Бу ҳудудларда ижтимоий-экотизм ҳолати яхши эмас. Чунки саноат марказларида чиқаётган турли-хил газлар ва чиқиндилар атроф-муҳитни эколгик ҳолатини бузулишига олиб келмоқда.
  2. Aгросаноат мажмуидаги экологик муаммолар.
  3. Табиатдаги сувларнинг саноат чиқиндилари пестисетлар ва минерал ўғитлар билан ифлосланиши ҳам муаммолардан биридир.
  4. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш муаммолари, қўриқхоналар ва миллий боғлар тармоғини кенгайтириш.

Агар ушбу масалалар ечимига эътибор қаратилмайдиган бўлса, кейинчалик аҳволни ўнглаб бўлмайди. Кечикамиз…

Аброр Поёнов