“Дунё “Толибон” ҳокимиятни қўлга киритишидек ҳақиқатига дуч келиши ва унинг ҳаракатлари ҳамда танловидан келиб чиқиб, “Толибон”ни тан олишга қарор қилиши керак”, – дейди Британия Бош вазири Борис Жонсон парламентда.

“Биз Афғонистонда режим ўзгариши ҳақиқатига дуч келдик”, – дея Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларини келтиради Спутник.

“Буюк Британия “Катта еттилик” гуруҳи раҳбари сифатида халқаро ҳамжамиятни режимга ягона ва мувофиқлаштирилган ёндашувни аниқ режаси билан бирлаштиришга ҳаракат қилади. Ҳар қандай мамлакат учун янги Кобул режимини эрта ёки икки томонлама тан олиш хато.

Бунинг ўрнига, Афғонистон келажаги ҳақида қайғурадиган давлатлар янги режимнинг хулқ-атвори ҳақида умумий фикр яратишни ҳал қилишлари керак.

Режимни сўзлар билан эмас, балки уларнинг танлови ва ҳаракатлари билан ўлчаш керак”, – дейди Жонсон.