Бугун АОКАда “Судьялар олий кенгаши фаолиятидаги шаффофлик, судьяларни лавозимга тайинлашнинг механзмлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирок этишди. Effect.uz мухбирининг Ўзбекистонда аксарият ҳолларда суд чиқарган қарорлар ўз кучида қолади.  Агар суд томонидан чиқарилган нотўғри қарорлар аниқланса, Судьялар олий кенгаши чора кўра оладими?

 

Ушбу саволга Судьялар олий кенгаши шўъба мудираси Нодира Бобохонова қуйидагича жавоб берди:

“Ноқонуний чиқарилган қарор устидан Судьялар олий кенгашига мурожаат қилишнинг ўзи нотўғри деб ҳисоблайман. Сабаби, қонунда кўрсатилгани каби суд қарорларининг асослийлиги, қонунийлиги ва адолатлилигига фақатгина юқори турувчи судгина жавоб беради. Судьялар олий кенгашининг назорат ўрнатиши, бу суд ишига аралашиш ҳисобланади ва қонун билан жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади!” – дейди Бобохонова.