Аввалроқ, Apple фойдаланувчи ҳисобини блокировка қилишдан ва у ҳақидаги маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказишдан олдин тизим қанча тақиқланган тасвирларни аниқлаши кераклигини ошкор қилмаган эди. Reuters агентлигининг янги маълумотларига кўра, уларнинг сони камида 30тани ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Apple болаларга нисбатан зўравонлик текшируви фақат iCloud`га юкланган расмлар учун ишлайди. Аслида, бу шуни англатадики, агар фойдаланувчи фотосуратларни булут (ҳавода сақланувчи хотира)га юклашни фаоллаштирмаган бўлса, унда унинг қурилмасидаги янги вариант ишламайди.

Махфийлик ҳимоячилари ва хавфсизлик бўйича баъзи тадқиқотчиларни Apple`нинг янги функцияни жорий этиш қарори ғазаблантирди. Улар бу технология фақат болаларга нисбатан зўравонликни аниқлаш учун эмас, балки кузатув ёки давлат цензураси учун ишлатилиши мумкинлигини таъкидлашди.