Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ кучлари Кобул шимолидаги Парвон вилоятидаги Чорикар ҳудудини Толибон жангариларидан қайтариб олди, дея хабар бермоқда RIA Novosti.

Манбага кўра, айни пайтда жанглар Панжшер вилоятида давом этмоқда.

Шунингдек, Генерал Абдул-Рашид Дўстум бошчилигидаги Афғонистон армиясининг 10 минг шахсий таркиби минтақага юборилмоқда.

Маълумот ўрнида, стратегик аҳамиятга эга йўл Чориқар орқали Саланг туннелидан ўтади, у Кобулни Афғонистон шимолидаги энг йирик шаҳар Мозори Шариф билан боғлайди.

Амрулла Солиҳ мамлакатдан қочган президент Ашраф Ғанидан фарқли ўлароқ, у давлатда қолганини ва Конституцияга кўра вақтинчалик давлат раҳбари эканлигини айтган эди.

Аввалроқ, Facebook`да «Толибон»га алоқадор барча аккаунтлар ўчирилиши ҳақида хабар берилган эди.