Абдулла Арипов 19 ва 20 август кунлари Қирғизистонда бўлиб ўтадиган ЕАЭС саммитида иштирок этади. Бу ҳақида “Спутник” хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида кузатувчи сифатида Ўзбекистон номидан иштирок этади. У Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтади.

Учрашувда Ариповдан ташқари Россия, Беларус, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари ҳамда Куба ҳам кузатувчи сифатида иштирок этади.

Улар газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорини, шунингдек, умумийроқ масалани – интеграцияни чуқурлаштиришни муҳокама қиладилар.