Бир неча кун олдин “Windows Insider” дастури аъзолари ўрнатиши мумкин бўлган Windows 11нинг биринчи оммавий бета версиясини чиқаришди. Бундан кўпчилик чўчиши мумкин, лекин бу дастурда рўйхатдан ўтиш ва Windows 11ни юклаб олиш жуда тез.

Буни қандай амалга оширишни қадамба-қадам ўргатамиз:

  1. Windows Insider сайтини очинг ва “Тестировать сейчас” ҳаволасини топинг.
  2. Сиз Microsoft ҳисоб қайдномангиз (учетную запись)га киришингиз керак бўлади. Агар у йўқ бўлса, дарҳол янги ҳисоб яратишингиз мумкин.
  3. Тизимга киргандан сўнг, Windows Insider деб номланган “Windows Insider дастури”да рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади. Рўйхатдан ўтиш тугагандан сўнг, “Приступить к тестированию” ҳаволаси пайдо бўлади.
  4. “Синов” бўлимида сиздан фойдаланувчининг Windows`ни лицензияланган версияси ўрнатилганлигига ва керакли тилни қўллаб-қувватланишига ишонч ҳосил қилиш сўралади.
  5. Кейин сиз Windows 10 созламаларига ўтишингиз керак бўлади – “Параметры — Обновления и безопасность — Программа предварительной оценки Windows”, “Начать” тугмасини босинг ва “Выбор учетной записи для начала работы” бўлимида “+” тугмасини босинг.
  6. Кўрсатмаларга амал қилиб, юклаб олиш учун “Бета-канал”ни танлашингиз керак бўлади – умумий бета -версиялар ишлаб чиқувчилар версияларига қараганда анча барқарор.
  7. Бунинг ортидан, “Перезапустить сейчас” тугмасини босиш орқали тизимни қайта ишга туширишингиз керак бўлади.
  8. Қайта ишга туширилгандан сўнг, “Параметры — Обновление и безопасность — Центр обновления Windows” бўлимини очиш ва “Проверить наличие обновлений” тугмасини босиш керак бўлади. Windows 11нинг янги версияси оддий кичик янгиланишлар сингари ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Windows 11нинг айрим янгиликлари ҳақида хабар бериб ўтган эдик.