Бугун, 16 август куни Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган XIV анъанавий халқаро шахмат турнирига старт берилди. Бу ҳақида Effect.uz мухбири Беруншоҳ Умуров хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкентдаги мусобақага Россия, Украина, Беларус, Арманистон, Озарбайжон, Грузия каби ўндан ортиқ давлатлардан халқаро гроссмейстерлар ташриф буюрган.

Мусобақа швейцарча тартибда ўтказилиб, ғолиб 9 тур якунларига кўра аниқланади. Мазкур халқаро турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларни ташкил этади. Бу маблағ шахмат федерацияси ҳомийлари томонидан тўлаб берилади.