Панжшер вилояти “Толибон” ҳаракати томонидан эгалланмаган ягона вилоят бўлиб қолмоқда.

“Бешта шер” маъносини англатувчи бу вилоятда тахминан 150 минг киши яшайди. Ушбу ҳудуд мамлакатнинг 34 вилоятидан бири ҳисобланиб,  этник жиҳатдан 98,9% аҳолиси тожик миллатига мансуб.

Ҳукумат кучлари ва Толибон вакиллари Панжшер чегараси бўйлаб тўпланмоқда. Вилоят Толибонга қаршилик кўрсатадиган қалъага айланиши мумкин. У илгари ҳам бу вазифани бажарган.

1996 йил сентябрь ойида Толибон Кобулни эгаллаб олганидан сўнг ҳукумат кучлари ва ўша пайтдаги президент Раббоний Панжшер дарасида бошпана топган. Қаршилик ҳаракати “Толибон”нинг бутун мамлакат устидан ҳукмронлик қилишига тўсқинлик қилди.

Спутник Панжшердаги қаршилик раҳбарлари “Толибон”га қарши катта урушга тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. Ҳозирда дарада 20 га яқин ҳарбий база мавжуд, “Толибон” билан бўлган олдинги жангларда уларнинг сони атиги 8 та бўлган.