Афғонистоннинг йирик шаҳарларидан бири Мозори-Шариф «Толибон» қўлига ўтди, дея хабар бермоқда Tolo News. Манбанинг хабар беришича, маршал Абдурашид Дўстум ва Муҳаммад Нур қўмондонлигидаги ҳарбийлар ҳимоясидаги Мозори-Шариф «Толибон» қўлига ўтган. Шундан сўнг ҳукумат ҳарбийлари шимолга – Ҳайратон шаҳрига чекинган.

Афғонистон ҳарбийлари 15 августга ўтар кечаси Ўзбекистон тарафга ўтиш учун Ҳайратон кўпригига йиғилган. Абдурашид Дўстум вертолёт орқали Ўзбекистонга ўтганлиги ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиққан.  Атто Муҳаммад Нурнинг хабар беришича, унинг ўзи, Маршал Дўстум ва Афғонистон расмийлари Балх вилоятидаги хавфсиз жойда бўлиб турибди.

Аввалроқ, Дустумнинг уйини Толибонлар эгаллаб олганлиги акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Афғондаги қасрини толиблар эгаллаб олгани ҳам Дустум уйсиз қолганини англатмайди. Маълумотларга қараганда унинг Тошкентда  ҳам данғиллама ҳовлиси бор.

Aфғонистон армияси чегара кўприги орқали Ўзбекистонга кирмоқчи. Яъни, Толибон Мозори Шариф шаҳрини эгаллади, афғон қўшинлари Ўзбекистон чегараси томон қочишга мажбур бўлган. Мозори-Шариф «Толибон» аъзолари шаҳар марказида оқ рангли байроқни ўрнатган.

Ашраф Ғани админстрацияси расмийлари ҳам айни дақиқаларда Ўзбекистондан бошпана сўраётганлиги айтилмоқда. Афғон-ўзбек чегарасида Афғонистон президенти Ашраф Ғани администрацияси амалдорларининг кортежи Ўзбекистон чегараси томон ҳаракатланаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Айни вақтда Термиздаги “Дўстлик” кўпригида “Толибон” ҳаракатидан қочган бир қанча афғонистонликлар Ўзбекистоннинг чегараси очилишини кутмоқда.

БАА дан Афғонистонга қирувчи самолёт келаяпти. Ашраф Ғани Ғарбга шу лайнерда қочиши мумкин. Қобулдаги манбаларнинг хабар беришича, учта ҳарбий вертолёт президент саройининг боғига қўндирилган. Маълум бўлишича, вертолётлар президент Ашраф Ғанининг хавфсизлигини ҳимоя қилади.

Катта эҳтимол билан Ашраф Ғани тез орада мамлакатни тарк этади. АҚШ, Британия ва Канада эса  Афғонистонга минглаб аскар жўнатмоқда.

Президент Ашраф Ғани 14 август куни тушдан сўнг икки ярим дақиқалик видео мурожаат билан чиққан.

Толибон мамлакатнинг 34 вилоятидан 20 тасини эгаллаб улгурган, Кобулга жуда яқин турган бир вақтда Ғани вазиятни маҳаллий кучлар ва халқаро масштабда муҳокама қилаётганини айтган. Якуний хулосаларни тез орада маълум қилишини билдирган.

Унинг бу мурожаати ортидан халқ орасида Ғани ўт очишни тўхтатиш эвазига Толибонни Кобулга киритишга ва ҳокимиятдан кетишга тайёргарлик кўрмоқда. Президент айни дамда ҳукумат кучларини руҳлантириш, мудофаани кучайтиришга уринаётганини таъкидлаган.