Испаниялик ҳужумчи Диего Коста Бразилиянинг “Атлетик Минейро” клуби билан шартнома имзолади.

Коста “Атлетик” билан 2022 йилнинг декабрь ойигача шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Коста 2020-21-мавсумда Испаниянинг “Атлетико Мадрид” сафида ҳаракат қилган ва 7 учрашувда 2 гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Диего Коста “Минейро”га ўтишидан аввал умумий 478 учрашувда турли клубларда ҳаракат қилиб, 183 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.