Ўзбекистон ҳарбийлари АрМИ-2021 мусобақасида иштирок этиш учун Россияга етиб боришди. Бу ҳақида “Спутник” хабар бермоқда.

Бу ерда, Новосибирск вилоятидаги Толмачево ҳарбий аэродромида ушбу мусобақанинг “Ҳарбий разведка аълочиси” халқаро босқичи бўлиб ўтади.

Унда Россия, Хитой, Жанубий Осетия, Беларус ва Ҳиндистон вакиллари ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Ҳарбий хизматчилар бир неча босқичлардан ўтишлари керак бўлади: “скаутлар йўли”ни енгиш, сув тўсиғидан ўтиш, жанговар машиналарни ҳайдаш, юриш, стандарт қуроллардан индивидуал ва гуруҳли ўқ отиш.

Мусобақанинг очилиши 22 август куни Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик мактаби ўқув мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади.