Уларнинг барчаси янги дизайнга эга бўлиб, кейинги авлод OS`нинг визуал услубига мослаштирилган.

Қайчи (Ножницы), Калькулятор, Почта ва Календарь иловаларининг янгиланган версиялари Интернетда пайдо бўлди. Улардан баъзиларида ўзгаришлар минимал ва Windows 11нинг умумий услубига мос келадиган дизайн томонлама кичик яхшиланишларни ўз ичига олади, деб хабар бермоқда The Verge.

Почта ва Календарь иловалари эндиликда юмалоқ бурчакларга эга. Компьютерда қайси режимда бўлишига қараб, иловаларнинг ранг схемаси ҳам ўзгаради (агар режим қоронғи бўлса, очиқ ойна ҳам қуюқ рангда безатилган бўлади).

Win + Shift + S клавиатура буйруғи Windows 11да скриншот олишнинг асосий усули бўлади. Бу тугмачаларни босгандан сўнг, Қайчи воситаси рамкани кесиш учун таҳрирлаш менюсини очади.

Калькуляторда сиз энди бутун тизимдан фарқ қиладиган мавзуни ўрнатишингиз мумкин. Бундан ташқари, Microsoft калькуляторни C#`да қайта ёзади, шунда кўпроқ ишлаб чиқувчилар GitHub`да асбобни ишлаб чиқишга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Microsoft янги авлод OS`11ни 24 июнь куни тақдим этди. У янги дизайн, геймерлар учун яхшиланишлар ва янгиланган иловалар дўконини ўз ичига олган.