ЖССТ эксперти коронавирус Ухан лабораториясидан тарқалиб кетган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Zamon” хабар бермоқда.

Коронавирус пандемияси бошланган шаҳар — Уханда 2021 йилнинг январида текширув ўтказган Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари гуруҳи раҳбари Питер Энберек коронавирус Ухандаги биолиогик лабораториядан тарқалиб кетган бўлиши мумкинлигини инкор этмади.

Олимнинг сўзларига кўра, “Covid-19”нинг илк бемори лаборатория ходими бўлган ва унга касаллик кўршапалакдан дала тадқиқоти пайтида ёки бевосита лабораториянинг ичида юққан бўлиши мумкин. Энберек бу тахмин тўлиқ тасдиқланмаган, лекин уни буткул инкор этиб ҳам бўлмайди, деган.

Бундан аввал британиялик экспертлар гуруҳи коронавируснинг “делъта” штамми оммавий иммунитет шаклланишига қаршилик қилишини айтиб ўтган эди.